date
views 328

Трамп 2025 йилда 1 миллион муҳожирни депортация қилмоқчи

Трамп 2025 йилда 1 миллион муҳожирни депортация қилмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп 2025 йилда мамлакатдан 1 миллионга яқин ноқонуний муҳожирни депортация қилишни режалаштирмоқда, деб The Washington Post хабар берди.

Агар бу режа амалга ошса, у АҚШ тарихидаги энг йирик депортацияга айланади. Илгари Барак Обама президентлиги даврида 400 мингдан ортиқ муҳожир депортация қилинган эди.

Аммо мутахассислар Трампнинг режасини амалга ошириш мураккаблигини таъкидламоқда. Чунки бу учун етарли молиялаштириш, ходимлар сони ва суд тизимининг имкониятлари етарли эмас. Қолаверса, кўпгина муҳожирлар депортация қарорларига қарши судга мурожаат қилиши мумкин, бу эса узоқ вақт давом этади.

Режани ишлаб чиқишда Трамп маъмурияти аъзоси Стивен Миллер фаол иштирок этган. У Ички хавфсизлик вазирлиги ва бошқа идоралар билан ҳамкорлик қилган.

1,4 миллион муҳожирга нисбатан чиқариб юбориш ҳақида якуний қарорлар қабул қилинган, аммо айрим давлатлар уларни қабул қилишдан бош тортган. АҚШ бу масалада 30 та давлат билан музокаралар олиб бормоқда.

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда 975 нафар ўзбекистонлик фуқаро депортация қилиниши кутилмоқда. 2025 йил февралида 7 киши Нью-Йорк—Тошкент рейси орқали, мартда эса яна 10 киши қайтарилган. 2023 сентябрдан 2024 сентябргача 572 ўзбекистонлик депортация қилинган.

Бундан ташқари, АҚШда CBP Home деб номланган мобил илова ишга туширилди. У ноқонуний муҳожирларга ҳибсга олинмасдан, мустақил равишда мамлакатни тарк этиш имконини беради ва кейинчалик қонуний тарзда қайтиш имконини сақлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп 2025 йилда 1 миллион муҳожирни депортация қилмоқчи