date
views 322

Хитой фуқаролари фронтда, қурол етказиляпти — Украина Хитойни айблаяпти

Хитой фуқаролари фронтда, қурол етказиляпти — Украина Хитойни айблаяпти
Зеленский Хитойни Россияга қурол етказишда айблади — Пекин бетарафликни сақлаяптими?

Украина президенти Володимир Зеленский Хитойни Россия армиясига қурол ва ҳарбий воситалар етказиб беришда айблади. Бу ҳақда “Интерфакс-Украина” ахборот агентлиги хабар берди.

“Биз Хитой томонидан Россияга қурол етказилаётганига оид далилларга эга бўлдик. Ҳозирда Украина хавфсизлик хизмати ва разведка органлари орқали порох, артиллерия ва бошқа маълумотларни йиғмоқдамиз. Келаси ҳафта батафсил маълумот берамиз”, — деди Зеленский.

Қурол эмас, ишлаб чиқариш ҳам айблов марказида

Украина раҳбарининг айтишича, Киевдаги маълумотларга кўра, Хитой фақат қурол етказиб бериш билан чекланмаяпти. Унга кўра, хитойлик вакиллар Россия ҳудудида қурол ишлаб чиқариш жараёнида ҳам иштирок этаётган бўлиши мумкин.

Бу даъволар жаҳон ҳамжамиятида Хитойнинг бетараф позицияси борасида жиддий саволлар уйғотиши мумкин.

Хитой — расман нейтрал, амалдачи қандай?

Хитой ҳозиргача Россия—Украина урушида нейтрал позицияни эълон қилиб келаётган, тарафларни музокаралар орқали урушни якунлашга чақирган. Шу билан бирга, Пекин Россияга қарши Ғарб томонидан жорий қилинган санкцияларга қўшилмаган.

Бироқ охирги воқеалар бу бетарафлик сўзда қолмоқдами, деган саволни кун тартибига олиб чиқди.

Хитой фуқаролари урушда: ким ёлғон гапиряпти?

Апрель ойи бошларида Украина армияси Россия сафида жанг қилаётган икки нафар Хитой фуқаросини асирга олганини маълум қилди. Улар, ўз сўзларига кўра, Россияга пул ишлаш учун келган, бироқ алданиб, фронтга жўнатилган.

Хитой расмийлари бу маълумотларга жавобан: “Биз Украинага ўз ҳарбийларимизни юбормаганмиз”, — деб расмий баёнот берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой фуқаролари фронтда, қурол етказиляпти — Украина Хитойни айблаяпти