Америкаликларнинг ҳозирги президенти Барак Обама лотинамерикаликларга юзланиб, улардан АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампга вақт беришни сўради, дейилади "Кун" нашрида.
«Мен бу ерда шуни айтишни истайманки, — ёмонликни кутмаслик керак», — деган Обама Перудаги ОТИҲ (Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги) саммитидаги иштироки давомида.
У шунингдек, янги президент маъмуриятининг барча вакиллари вазифасига киришиши ва уларнинг сиёсати қай йўналишда бошланишини кутиш ва шундан кейин хулоса чиқариб, муҳокама бошлаш кераклигини қайд этиб ўтган.
Республикачи Дональд Трамп сайловолди кампанияси даврида ғолиб бўлган тақдирда Мексика ва АҚШ ўртасида девор қуриш, Лотин Америкаси мамлакатлари билан савдо келишувларини бекор қилиш ҳамда мусулмонларни мамлакатига киргазмаслиги ҳақида чиқишлар қилганди.
Бундан олдинроқ Барак Обама ЕИ етакчиларини Дональд Трамп даврида ҳам Вашингтон билан ҳамкорликни давом эттиришга чақирганди.
Республикачи Дональд Трамп 8 ноябрь кунги сайловларда ғолиб бўлганди. У ва унинг маъмурияти келгуси йилнинг 20 январида ишга киришади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди