АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп уни кўплаб маротаба танқид қилган сиёсатчи Митт Ромни билан учрашади.
Сайловолди кампанияси вақтида Ромни Трампни "қаллоб" ва "бир кунлик кимса" деб атаган. Трамп эса Ромнининг 2012 йилдаги президентлик сайловларидаги мағлубиятини "ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ" бўлганини айтиб келган.
Бироқ ОАВда Трамп учрашув вақтида айнан Ромнига АҚШ давлат котиби лавозимини таклиф қилмоқчилиги ҳақида гаплар юрибди.
Айни вақтда Трамп ўз маъмуриятини шакллантирмоқда. Трамп АҚШ бош прокурори лавозимини Алабамадан сенатор Жефф Сешнсга таклиф қилди. Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси этиб эса истеъфодаги генерал-лейтенант Майкл Флинни тайинламоқчи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди