Буюк Британия ҳукумати АҚШнинг янги сайланган президентини кейинги йилнинг ёзида давлат ташрифи билан келишга таклиф этмоқчи.
The Sunday Times нашрининг ёзишича, қиролича Елизавета II АҚШнинг янги президенти билан учрашувда бу мамлакат билан Буюк Британиянинг алоқаларини мустаҳкамлаши керак бўлади.
Хабар қилинишича, 20 январдан кейин, Трамп қасамёд қилиб, ўз вазифасига киришгандан кейин бу борада расмий таклиф билан чиқилади.
Нашр манбаларидан бирининг маълумотига кўра, қиролича билан учрашув ҳукумат учун Трамп билан алоқаларни яхшилашда «махфий қурол» воситасини ўтайди.
Қайд этилишича, бош вазир Тереза Мэй сайловдан кейин Трамп билан қўнғироқлашганида, унга унинг онаси — шотланд бўлгани, у қироличанинг катта мухлиси бўлгани ҳақида эслатган. Бундан ташқари, Трамп Мэй орқали Елизавета иккинчига салом йўллаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди