date
views 204

Билл Гейтснинг собиқ рафиқаси ажрашишнинг ҳақиқий сабабини очиқлади

Билл Гейтснинг собиқ рафиқаси ажрашишнинг ҳақиқий сабабини очиқлади
Миллиардер Билл Гейтснинг собиқ турмуш ўртоғи Мелинда Френч-Гейтс ўзининг хотиралар китобида турмуш ўртоғи билан ажрашишининг асосий сабабларини очиқлади. Бу ҳақда Sunday Times нашри маълум қилди.

Мелинданинг таъкидлашича, ажрашиш қарорига сабаб бўлган охирги ҳолат New York Times газетасида чиққан мақола эди. Ушбу мақолада Билл Гейтснинг жиноий тармоқ тузганлик ва вояга етмаган қизларнинг жинсий эксплуатациясида айбланган молиявий мутахассис Жефри Эпштейн билан бўлган муносабатлари ҳақида маълумот берилган.

“Ушбу мақола Биллнинг ҳатти-ҳаракати бўйича жиддий саволлар уйғотди. Бу саволлар нафақат бизнинг никоҳимизга, балки оилавий қадриятларимизга ҳам содиқ қолмаганлигини англатарди”, деб ёзади Мелинда ўз китобида.

Sunday Times нашрига берган интервьюсида Мелинда ажрашиш қарорининг хатолик эмас, балки ҳаётий зарурлик эканини таъкидлади. “Агар инсон энг яқин муносабатларида ҳам ўз қадриятларига содиқ қололмаса, ажрашиш шарт”, деб қайд этди у.

Аввалроқ The Times нашрига интервью берган Билл Гейтс ажрашишни ўз ҳаётидаги энг катта муваффақиятсизликлардан бири сифатида кўрсатган эди. Мелинда эса бу борада изоҳ беришдан бош тортди ва “Унинг энди ўз ҳаёти бор, менинг ҳам ўз йўлим бор. Ва мен жуда бахтлиман”, дея таъкидлади.

Мелинда шунингдек аввалроқ ҳам ажримни ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири деб ҳисоблашини таъкидлаганди: “Ажрашган пайтимда ўз-ўзим билан яшай олишни билардим ва энг муҳими ҳам шу эди”, деб изоҳ берди у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Билл Гейтснинг собиқ рафиқаси ажрашишнинг ҳақиқий сабабини очиқлади