
Россия президенти Владимир Путин православ насронийларнинг энг муҳим байрамларидан бири бўлган Пасха муносабати билан мамлакат аҳолисига ўз табригини йўллади.
Кремль расмий сайтида эълон қилинган табрикда, Путин Пасха байрамининг инсонларга севги ва умид, эзгулик ва адолатга бўлган ишонч туйғуларини бахш этишини алоҳида таъкидлади.
«Улуғ Пасха байрами бизга севги ва умид, яхшилик ва адолатга ишонч бағишлайди. Шу билан бирга, у бизни мустаҳкам маънавий ва ахлоқий қадриятлар атрофида бирлаштиради», — деди давлат раҳбари ўз мурожаатида.
Президент шунингдек, рус православ черкови ва бошқа насроний конфессияларининг жамиятдаги ўрнини юқори баҳолаб, уларнинг ижтимоий тотувлик ва ўзаро бирдамликни таъминлашдаги аҳамиятини алоҳида қайд этди.
«Ҳар доимгидек, рус православ черкови ва бошқа насроний конфессиялар одамлар ўртасида ижтимоий тотувликни, ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда, ёш авлодни тарбиялашда ва оилавий қадриятларни сақлашда катта илҳомлантирувчи куч бўлиб хизмат қилмоқда», — деди Владимир Путин.
Россия президенти сўнгги пайтларда диний ташкилотларнинг ватанпарварлик, хайрия ва маърифий йўналишларда амалга ошираётган ташаббусларига ҳам юқори баҳо берди.
Унинг фикрича, бу каби эзгу саъй-ҳаракатлар жамият томонидан албатта самимий эътироф ва ҳурматга сазовордир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар