09:16 / 22.11.2016
8 129

Россияда хорижий ишчиларни камайтириш таклифи билдирилмоқда

Россияда хорижий ишчиларни камайтириш таклифи билдирилмоқда

Россия бош вазири ўринбосари Ольга Голодец Россиянинг муаммоли ҳудудларида хорижий ишчилар улуши қисқартирилишини қўллаб-қувватламоқда, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Унинг айтишича, Россия меҳнат бозорига муҳожирларнинг келиши ижтимоий ва давлат томондан йўқотишлар – меҳнатнинг арзонлашиши ва Россиядан капиталнинг олиб чиқишига олиб келади, чунки гастарбайтерлар топган пулларини ватанларида сарфлайдилар.

"Бу бизнинг бюджетимизга қўшимча ижтимоий юкламадир, чунки муҳожирлар бизнинг тиббиёт муассасаларимиз ва таълимдан фойдаланадилар. Биз барча плюс ва минусларни таққослаганимизда, натижада биз оладиган ижтимоий юклама улар бизнинг иқтисодиётга қўшаётган ҳиссага мос келмайди", деб айтди Голодец.

Унинг айтишича, бу жиддий дисбалансга олиб келади, чунки фойдани иш берувчи олади, жамият эса бунга ҳақ тўлайди.

"Шунинг учун меҳнат бозорида муаммолар мавжуд бўлган ҳудудларда секин-аста хорижий ишчиларни камайтириш – бу бизнинг сиёсатдир ва биз бунга эртами-кечми келамиз, бироқ иш берувчилар доимо меҳнат бозорида етарлича ишчи кучи йўқлигини таъкидлаб келадилар", деб айтди Голодец.

Айни вақтда Россияда халқ хўжалигининг турли тармоқларида меҳнат муҳожирларини қабул қилишда чекловлар жорий қилинган дастур амал қилади. Голодецнинг айтишича, баъзи тармоқларда 10 фоиз ва ундан кўпроқ даражада меҳнат муҳожирларини ишга қабул қилишга рухсат берилса, бошқаларида эса бу кўрсаткич анча катта қийматни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда хорижий ишчиларни камайтириш таклифи билдирилмоқда