date
views 736

Ҳиндистонда футбол ўйини асаларилар ҳужуми туфайли вақтинча тўхтатилди (видео)

Ҳиндистонда футбол ўйини асаларилар ҳужуми туфайли вақтинча тўхтатилди (видео)
Ҳиндистонда футбол бўйича Суперкубок мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда кутилмаган ҳодиса содир бўлди. «Интер Каши» ва «Мумбай Сити» жамоалари ўртасида кечган учрашувнинг биринчи бўлимида майдонга асалариларнинг катта галаси ҳужум қилди. Бу ҳақда «Спортс.ру» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, ўйиннинг 28-дақиқасига келиб, стадионнинг юқори қисмида асаларилар пайдо бўлган ва ўйин вақтинчалик тўхтатилган. Асалариларнинг майдондан узоқлашишини кутиб турган футболчилар ва ҳакамлар тез орада ўйинни қайта бошлашган. Бироқ, учрашув яна бир неча дақиқадан кейин тўхтатилган, чунки асаларилар яна майдонга қайтиб келиб, ҳакамлар ва мухлисларга ҳужум қилган.

Вазият ўта кескин тус олганидан сўнг, трибунадаги мухлислар зудлик билан стадионни тарк этган, ҳакамлар эса ўз хавфсизлигини таъминлаш учун ҳўл сочиқларни бош ва энсаларига ташлаб, майдонга юзтубан ётишга мажбур бўлишган. Мазкур ғайриоддий ҳолат сабаб учрашув яна бир муддат тўхтатиб қўйилган.

Ҳодисага ечим сифатида ҳакамлар бригадаси ўз либосини ўзгартиришга қарор қилган: сариқ рангли либос ўрнига, қора рангли либос кийиб, ўйин қайта тикланган. Мазкур чора асалариларни чалғитиш учун самара берган.

Якунда қизиқарли ҳолатга бой бўлган мазкур баҳсда «Мумбай Сити» жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Суперкубокнинг ярим финал босқичига йўл олди. Ушбу ўйиндаги асаларилар ҳужуми, табиийки, жаҳон футбол оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда ва мухлисларнинг диққатини жалб қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда футбол ўйини асаларилар ҳужуми туфайли вақтинча тўхтатилди (видео)
-->