
2 май, жума куни Украина шимоли-шарқида жойлашган Харкив шаҳри яна бир бор Россия Қуролли кучларининг ҳаводан ҳужумига учради. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Игор Терехов ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.
Қаттиқ портлашлар ва ёнғинлар
Унинг сўзларига кўра, ҳужум шаҳарнинг тўртта асосий тумани — Киев, Основянский, Слободский ва Сальтовский ҳудудларини қамраб олди. Россия томонидан йўлланган учувчисиз учоқлар 12та турли манзилга зарба берган.
Шаҳарда бир нечта кучли портлашлар юз берган ва шундан сўнг ёнғинлар келиб чиққан. Қутқарувчилар бир неча манзилда ёнғинни бартараф этиш учун иш олиб борди.
Жабрланувчилар сони кўпаймоқда
Расмий маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 46 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Улар орасида 11 ёшли бола ҳам бор. Ҳозирча 8 нафар жароҳатланган фуқаро шифохонага ётқизилган.
Шаҳар ҳокимининг айтишича, ҳужум вақтида бир турар жой биноси ва бир хусусий уй сезиларли шикастланган. Талофатлар тўлиқ баҳоланмоқда.
“Эҳтиёт бўлинг! Харкивга яна дронлар яқинлашмоқда!” — деб ёзди Терехов.
Ҳаводаги хавф ҳали тугагани йўқ
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари эълон қилган маълумотга кўра, Россия Федерацияси ҳужумни Белгород вилоятидан амалга оширган. Харкив вилояти йўналишида бир неча дрон гуруҳи учирилгани қайд этилган.
Бундан ташқари, яна бир учувчисиз учоқлар тўдаси жануб томондан – Запорижжя йўналиши бўйича ҳаракатланган. Украина ҳарбийлари ҳаводаги таҳдидни доимий равишда кузатиб боришларини маълум қилмоқда.
Харкив шаҳри сўнгги ойларда Россия дрон ҳужумларининг асосий нишонларидан бирига айланиб қолди. Бу галги зарба эса фуқароларнинг тинч ҳаётига яна бир марта зўр таъсир кўрсатди.
Сизнингча, бундай ҳавфли вазиятда Украина хавфсизлигини таъминлаш учун қандай чоралар кўрилиши мумкин?
Харкив шаҳриРоссия ҳужумиДронлар зарбасиЖабрланувчилар сониПортлашлар ва ёнғинларЎзбекистон хавфсизлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар