
Британия матбуоти ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони адмирал Бен Кининг ўз қўл остидаги ходима билан эҳтимолий ишқий муносабатлари сабабли терговга жалб этилганини хабар қилди. Financial Times, Sun ва Times каби бир қатор нашрларга маълум қилган манбаларга кўра, ушбу ҳолат жиддий текширилмоқда.
Times нашрининг таъкидлашича, гап бу ерда жиноят эмас, балки ҳарбий хизмат вазифаси қоидаларининг бузилиши ҳақида кетмоқда. Британия армиясида қўмондонлар ва бўйсунувчилар ўртасида шахсий муносабатлар қатъиян ман этилади.
Бу воқеа Британия Қироллик денгиз флоти тарихидаги 500 йиллик мавжудлиги давомида биринчи марта юқори даражали қўмондоннинг шу каби ҳолатда айбланиши ва тергов қилинишидир. Вице-адмирал Мартин Коннел, тергов жараёни якунлангунга қадар, вақтинчалик адмирал Бен Кининг вазифаларини бажариб туради.
59 ёшли адмирал Бен Ки 2021 йилда Британия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони лавозимини эгаллаган бўлиб, ўшандан бери мазкур вазифани бажариб келмоқда эди. Мазкур воқеанинг тергови ва унга нисбатан чиқариладиган қарор Британия армиясидаги ахлоқий стандартларни мустаҳкамлаш учун аҳамиятли бўлиши айтилмоқда.
Британия АрмиясиҲарбий Денгиз ФлотиТергив ЖараёниАдмирал Бен КингЖиноят ЭмасМуносабатлар Ман Этилади Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар