
Исроил Мудофаа кучлари 17 май куни “Гидеон аравалари” деб номланган янги кенг кўламли ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Мазкур операция Ғазо секторида қуролли тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда бошланди ва Исроил томони буни "қуруқликдаги ҳаракатлар фазаси" деб таърифламоқда.
ҲАМАСни йўқ қилиш ва аҳолини ажратиш — асосий мақсад
Исроил армияси билдиришича, операциянинг асосий мақсади ҲАМАС жангариларини тинч аҳолидан ажратиш ва армияга эркин ҳаракатланиш имконини яратишдир. Бунинг учун Ғазо сектори, айниқса унинг шимолидаги аҳоли “жанубга кўчирилиши” режалаштирилган.
Операцияда фақат амалдаги ҳарбийлар эмас, балки захирадаги ҳарбийлар ҳам иштирок этмоқда. Май ойи бошида The Times of Israel ва Bloomberg нашрлари Исроил "ўн минглаб" захирачиларни жалб қилишга тайёрланаётганини маълум қилганди.
670 дан ортиқ зарба ва янги босқич
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ўтган ҳафта мобайнида ҲАМАСга қарашли 670 дан ортиқ объектга зарба берганини маълум қилди. Уларнинг ичида қурол-яроғ омборлари, танкка қарши ракеталар мосламалари, ер ости инфратузилма тармоқлари ва ҳаракатнинг аъзолари бўлган.
Бу зарбалар “Гидеон аравалари” операцияси доирасидаги қуруқлик ҳаракатларига тайёргарлик сифатида амалга оширилган. Исроилнинг таъкидлашича, бу аниқ йўналтирилган зарбалар бўлиб, ҲАМАСни заифлаштириш мақсадида уюштирилган.
Нетаньяху: “Тўлиқ куч билан якунга етказамиз”
13 май куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху армия яқин кунларда Ғазода ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ куч билан якунлашга киришишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракатлар ҲАМАСни мағлуб этишни назарда тутади.
Zamin.uz таҳририятидан:
“Гидеон аравалари” операцияси Ғазо секторидаги ҳарбий тўқнашувнинг янги, янада шиддатли босқичини бошлаб берди. Бу жараёнда тинч аҳолининг тақдири ва минтақадаги умумий барқарорлик эса энг катта хавотир манбаидир. Сиз бу операция келажакда тинчликка хизмат қилади деб ўйлайсизми? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар