date
views 30 519

British Airways бортида стюард яланғоч рақсга тушди

British Airways бортида стюард яланғоч рақсга тушди
British Airways авиакомпанияси парвозларидан бирида ғалати ва ҳайратланарли воқеа рўй берди. Бу ҳақда Британиянинг The Sun нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, самолёт АҚШдан Буюк Британияга учаётган бўлиб, бортида 470 нафар йўловчи бўлган. Парвоз бошланишидан олдин экипаж аъзолари стюардлардан бири йўқолиб қолганини аниқлашган ва уни излашга киришишган.

Қисқа вақт ичида йўқолган стюард бизнес-класс ҳожатхонасида топилди.

"Экипаж бошлиғи уни тўлиқ яланғоч ҳолда рақсга тушаётган ҳолда кўриб ҳайратда қолди", — деб ёзади манба.

Айтилишича, у пижама кийган ва креслога боғланган ҳолда бўлган. Самолёт Лондоннинг Хитроу аэропортига қўнгач, ушбу стюард полиция ходимларига топширилган.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда, ушбу ходим ишдан вақтинча четлаштирилди. Дастлабки тахминларга кўра, у турли моддалар таъсири остида бўлган.

Мазкур ҳолат авиакомпания ва йўловчилар орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » British Airways бортида стюард яланғоч рақсга тушди