date
views 384

Қадимий сарой остида яширинган ноёб ерости кутубхонаси топилди!

Қадимий сарой остида яширинган ноёб ерости кутубхонаси топилди!
Ҳиндистоннинг Тикамгар шаҳри яқинидаги тарихий Тал Коти саройи остида бир неча ўн минг ноёб китоблар ва қўлёзмалар жамланган ажойиб ерости кутубхонаси аниқланди, деб хабар беради Times of India нашри.

Ушбу тарихий топилма Тикамгар ҳудудига янги солиқ инспектори бўлиб тайинланган Вивек Кшотрия томонидан тасодифан аниқланган. Вивек болалигида бобоси ва бувисидан тинглаган ерости хазиналари ҳақидаги ҳикояларни эслаб қолган ва шу ҳақдаги гап-сўзлар ҳақиқат эканини текшириб кўришга қарор қилган.

Кшотрия сарой атрофини кузатиб чиқиб, эски бинода яширин эшик борлигини аниқлади. У эшикни очишни буюрганида, одамлар ҳайратдан тош қатыб қолди: сарой остида ёпиқ ҳолда турган энг қадимий, тарихий китоб ва қўлёзмаларга тўла улкан кутубхона очилди.

Кутубхонада жами бешта ерости қавати бор бўлиб, унда тақрибан 50 мингдан ортиқ китоб ва қадимий қўлёзмалар сақланган. Улар орасида машҳур рассом Феликс Тополский томонидан яратилган «Гандининг чизмалари» деб номланган ўта нодир асар, Ҳиндистон князликлари тарихи ва санскрит тилида ёзилган бир қанча қимматбаҳо қўлёзмалар мавжуд.

Китобларнинг баъзилари яхши ҳолда сақланган бўлса, баъзиларига вақт таъсирида шикаст етган. Аммо бу қадимий хазиналарнинг аксарияти ўқишга яроқли ҳолатда қолган. Айрим китобларнинг муқоваси чин чармдан, бошқалари эса нозик ипакда тайёрланган. Саҳифалар сарғайган бўлса ҳам, ҳануз ўқиш имкони мавжуд.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кутубхона аввал коллеж талабалари учун очиқ бўлган, аммо 20 йил аввалги собиқ кутубхоначи билан боғлиқ жанжал сабабли ёпилган ва кўп йиллар давомида унут бўлган.

Ҳозирда мамлакатнинг етакчи олимлари ва экспертлари ушбу китобларни тўлиқ текшириб, уларни каталоглаштириш ишларини бошлаб юборган. Шикастланган қўлёзмалар эса бутун Ҳиндистон бўйлаб реставрация ва консервация қилиш учун мутахассисларга топширилган.

Вивек Кшотриянинг режасига кўра, яқин келажакда ушбу ерости кутубхонаси ўзига хос маданий марказга айлантирилади ва нафақат маҳаллий, балки бутун дунёдан келадиган олимлар, тарихчилар ва сайёҳлар учун ажойиб қадамжо бўлиб хизмат қилади.

Шундай қилиб, тасодифан аниқланган бу ерости «ақл хазинаси» яна кўп йиллар давомида инсониятга хизмат қилиши ва маданий тарихимизга янги саҳифалар қўшиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қадимий сарой остида яширинган ноёб ерости кутубхонаси топилди!