date
views 169

Келажакдан қўрқиш ва уй-жой муаммоси туғилиш кўрсаткичига таъсир қилмоқда

Келажакдан қўрқиш ва уй-жой муаммоси туғилиш кўрсаткичига таъсир қилмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан олиб борилган кенг кўламли халқаро тадқиқот демографик инқирознинг асл сабаблари ҳақида янги қарашлар тақдим этди. Тадқиқотга кўра, аҳоли сони ўсиши ёки пасайиши инсонларнинг шахсий танловига эмас, балки давлатлардаги иқтисодий хавфсизлик, фаровон ҳаёт ва адекват сиёсий қарорлар мавжудлигига боғлиқ экан.

UNFPA мутахассислари дунё аҳолисининг учдан бир қисми яшайдиган 5 қитъадаги 14 мамлакатда ўтказган сўров натижалари шундан далолат берадики, демографиядаги муаммолар кўпинча қонунлар ёки сунъий чекловлар натижаси эмас, балки замонавий ҳаётдаги реал иқтисодий тўсиқлар билан боғлиқ. Масалан, Нигерия, Марокаш, Жанубий Африка ва Индонезияда ҳар бир аёлга тўғри келадиган ўртача туғилиш сони аҳоли ўрнини босиш даражасидан ошиб кетган. Бироқ, аксарият одамлар иккита ёки ундан ортиқ фарзанд кўришни исташини таъкидлаган.

Тадқиқот иштирокчиларининг 54 фоизи арзон уй-жой, ишсизлик, бола парвариши муассасалари етишмаслиги ва молиявий қийинчиликларни асосий тўсиқлар сифатида кўрсатган. Шу билан бирга, сўровдан маълум бўлишича, 24 фоиз одамлар саломатлик муаммолари ва уларни ҳал этиш имконияти мавжуд эмаслигидан шикоят қилган. Яна 19 фоиз респондент эса фарзанд кўришни истамасликка урушлар, иқлим ўзгариши, пандемия ва келажакдаги ноаниқликлар сабаб бўлаётганини билдирган.

Тадқиқот муаллифлари таъкидлашича, демографик инқирозга қарши чоралар қабул қилинаётганда одамлар нимани исташи ва қандай қийинчиликларга дуч келаётгани чуқур ўрганилиши керак. Тадқиқот хулосасида қайд этилганидек, «сиёсий чоралар одамларни контрацептивлардан фойдаланишдан қайтариш ёки кўп фарзанд кўришга мажбурлаш эмас, балки ҳақиқий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши зарур».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Келажакдан қўрқиш ва уй-жой муаммоси туғилиш кўрсаткичига таъсир қилмоқда