
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп яна бир бор оғир ва шов-шувли баёноти билан жамоатчилик диққат марказига тушди. У Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Эрон пойтахти Теҳронни зудлик билан тарк этиш кераклигини таъкидлади.
“Эрон ўз ядровий дастури бўйича мен уларга имзолашларини айтган шартномани тўлдириши керак эди. Бу ҳақиқий шармандалик. Қанчадан-қанча инсон ҳаёти беҳуда кетди. Оддий қилиб айтганда, Эрон ядро қуролига эга бўла олмайди — мен буни кўп бор айтганман! Ҳамма Теҳрондан зудлик билан эвакуация қилиниши керак!”, — деб ёзди Трамп ўз мурожаатида.
Америка сиёсий доираларида бу сўзлар жиддий муаммоларни янада кескинлаштириши мумкинлиги айтилмоқда. Трамп бу баёноти орқали қандай аниқ қадамлар кўзда тутаётганини ёки расмий сиёсатни акс эттирадими — бу борада аниқ маълумот берилмади.
Мутахассислар бу гапларни таҳлил қилиб, Трампнинг янада фаол ташқи сиёсий фаолиятга қайтиш нияти борлигини ҳам билдириши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу билан бирга, Эрон ядровий дастури юзасидан халқаро майдонда яна тортишувлар кучайиши эҳтимоли бор.
Айни пайтда Эрон расмийлари Трампнинг бу гапига жавоб қайтармаган, аммо бу баёнот Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларга янгидан таъсир кўрсатиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар