
Яқин Шарқдаги жиддий геосиёсий кескинлик фонида Эрон иловавий уруш стратегиясини ўзгартиргани маълум қилинди. CNN телеканалига суҳбат берган эронлик юқори лавозимли манбанинг айтишича, Теҳрон ракеталар захирасини камайтирмаган, бироқ энди зарбаларда аниқлик ва самарадорликка урғу берилмоқда.
"Исроил бундан хурсанд бўлмаслиги аниқ", — деди манба. Унинг таъкидлашича, Эрон олдинги каби юзлаб ракета ёғдириш ўрнига энди стратегик аҳамиятга эга ҳарбий ва разведка объектларини нишонга олишни мақсад қилган. Ҳозирги стратегиянинг асосий жиҳати — юқори аниқликка эга ракеталардан фойдаланишдир.
Манба қўшимча қилишича, Эрон томонидан отилган юқори аниқликдаги ракеталар Америка томонида жойлаштирилган THAAD ва Patriot тизимларини, шунингдек, Исроилнинг Arrow 3, Arrow 2, «Довуд палаҳмони» ва машҳур «Темир гумбаз» мудофаа тизимларини осонгина четлаб ўтиб, белгиланган нишонларга тўғридан-тўғри урилган. Бу эса Эроннинг ҳарбий салоҳияти ва тактик имкониятларининг янги босқичга кўтарилганини кўрсатмоқда.
Маълумот учун, 13 июн куни Исроил томонидан бошланган кенг кўламли ҳарбий операцияларга жавобан Эрон 100 дан ортиқ ракетани отган эди. Бироқ кейинги кунларда ракеталар сони камайди — бир вақтнинг ўзида бешта ёки ундан кам миқдорда ракеталар отилмоқда. Бу ҳақда Isroil ахборот агентликлари, жумладан Ynet ҳам маълум қилди. Уларга кўра, 21 июнга ўтар кечаси амалга оширилган ҳужумда бешта баллистик ракета қўлланган.
Айтиш жоизки, Эрон нафақат ракета зарбалари билан, балки киберҳужумлар орқали ҳам фаол ҳаракат қилмоқда. Исроил Миллий кибербошқармаси собиқ директори ўринбосари Рафаэл Франконинг баёнотига кўра, Теҳрон Исроил ҳудудидаги шахсий кузатув камераларига онлайн уланиш орқали зарбалар самарадорлигини таҳлил қилмоқда. Бу — ахборот урушининг янги босқичидир.
Айни пайтда Исроил эса Эрондаги ракеталарни сақлаш ва учириш базаларига ҳаводан зарбалар бермоқда. Шунингдек, Исроил ҳарбий авиацияси ядровий иншоотларга ҳам ҳужум қилмоқда. Бу ўз навбатида бутун минтақада янада хавфли вазият юзага келиш эҳтимолини оширмоқда.
Мутахассислар фикрича, икки томонлама урушнинг ушбу шакли — "техник жиҳатдан мураккаб ва сиёсий жиҳатдан хавфли" босқичга ўтганини кўрсатади. Эндиликда ҳар бир зарба нафақат ҳарбий объектларга, балки дунё сиёсий хавфсизлигига ҳам таъсир қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар