date

Арктика қайта музлаши мумкинми? Буюк Британияда илмий синов бошланди

Арктика қайта музлаши мумкинми? Буюк Британияда илмий синов бошланди
Арктикада глобал исиш оқибатларини юмшатиш бўйича навбатдаги илмий синов бошланди. Буюк Британияда ҳукумат кўмагидаги олимлар жамоаси Арктика денгиз музларини сунъий йўл билан кўпайтириш ва сақлаш бўйича тажриба ўтказмоқда. The Times нашрининг ёзишича, бу лойиҳа тарихда биринчи марта “Арктикани қайта музлатиш” ғоясига амалий баҳо беришга уриниш ҳисобланади.

Илғор тадқиқотлар ва ихтиролар агентлиги (ARIA) томонидан молиялаштирилаётган мазкур ташаббус «эҳтимолий нарсанинг чеккасидаги ғоялар»ни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида амалга оширилмоқда. Жамоа 10 миллион фунт стерлинг грант асосида олиб борилаётган тадқиқот доирасида ҳар йили муз ҳосил бўладиган ҳудудларни яхшироқ сақлаб қолиш учун юз минглаб роботлардан фойдаланиш имкониятини ўрганмоқда.

Кембриж университети олимларидан бири, доктор Шон Фицджералд, лойиҳа жараёни ҳақида шундай дейди:

“Арктикада айрим олимлар аллақачон муз йўллари барпо этмоқда. Уларнинг услуби шундай: денгиз суви ер тагидан юқорига сиқиб чиқарилади ва кейин муз каби совитилади. Бу усул ёрдамида муз тагидаги қатлам қалинроқ бўлади.”

Агар синов муваффақиятли бўлса, кейинчалик ишлов бериладиган муз майдонлари 140 та футбол майдонига тенг ҳудудни қамраб олиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, бу каби технологик ёндашувлар глобал иқлим ўзгаришига қарши курашда муҳим қадам бўлиши мумкин. Айниқса, Арктика каби экологик сезгир ҳудудларда бу тажрибалар келажакда бутун Ер шари иқлим мувозанатига ижобий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арктика қайта музлаши мумкинми? Буюк Британияда илмий синов бошланди