
Таиландда тери касалликлари орасида хавотир уйғотаётган янги ҳолат — пушти темиратки қайд этилмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш департаменти мазкур вирусли хасталикнинг эпидемия даражасига чиқиши мумкинлигини билдирди.
Айниқса, ёмғирлар мавсумида ушбу хасталик тез ва кенг тарқалиши мумкин. Шу боис маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга ўз терисидаги ҳар қандай ўзгаришни жиддий қабул қилиш тавсия қилинмоқда.
Мутассаддилар таъкидича, бу касаллик одатда катта, анча билинарли доғ билан бошланади. У "она доғи" деб аталади ва кўпинча орқа, қўл ёки қорин соҳасида пайдо бўлади. Бир неча кундан сўнг тананинг бошқа қисмларида ҳам майда, овал ёки юмалоқ шаклдаги тошмалар чиқади. Улар рангига кўра кўпинча оч жигарранг, лосос тусида ёки қизғишранг бўлади.
Бу касаллик, айниқса, болалар ва ёшларда тез-тез кузатилади. Ҳомиладор аёллар учун хавфли ҳисобланади, чунки хасталик оғир ҳолатларда бола тушишига олиб келиши мумкин.
Беморларда фақат теридаги ўзгаришлар эмас, балки умумий ҳолатнинг ёмонлашуви — бош оғриғи, иситма, мушак ва бўғим оғриқлари, баъзи ҳолларда ички оғриқлар ва ютиш қийинчиликлари ҳам кузатилмоқда.
Соғлиқни сақлаш мутахассислари ҳушёр бўлишга чақириб, қуйидаги ҳолатларда шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилмоқда:
- тана ҳарорати кўтарилиши;
- тошма ва доғларнинг пайдо бўлиши;
- йўтал, бурун оқиши, томоқ оғриғи;
- мушак ва бўғим оғриқлари;
- ич кетиши, умумий ҳолатнинг сусайиши.
Агар ушбу белгилар туристик сафардан кейин пайдо бўлса, вазиятга енгил қарамаслик керак, дейилади расмий огоҳлантиришда.
Мутахассислар шундай хулоса қилмоқда: нафақат Таиландда, балки бошқа ҳар қандай саёҳат давомида шахсий гигиенага эътибор қаратиш, терига зиён етказувчи омиллардан эҳтиёт бўлиш ва касаллик аломатларини дерматолог ёрдамида ўз вақтида аниқлаш муҳимдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар