19:43 / 04.12.2016
7 902

100 минглаб америкаликлар Трамнинг рафиқаси Нью-Йоркдан чиқариб юборилишини талаб қилмоқда

100 минглаб америкаликлар Трамнинг рафиқаси Нью-Йоркдан чиқариб юборилишини талаб қилмоқда

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшовчи мингга яқин киши Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трампнинг шаҳардан чиқариб юборилишини талаб қилмоқда. Улар ҳатто интернет орқали бу ҳақдаги петицияга ҳам овоз берган, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Аввалроқ, Трамп ва унинг оиласининг бир кунлик харажатлари Нью-Йорк ҳукуматига миллион доллардан кўпроққа тушиши маълум қилинган эди.

Ва яқин орада бу харажатларнинг миқдори камайишидан умид йўқ, сабаби Трампнинг рафиқаси ва ўғли ўқув йили охирига қадар шаҳардаги Trump Tower пентхаусида қолишни режалаштирмоқда. Сиёсатчининг ўзи эса уларни мунтазам равишда кўришга бориб туради.

Меланиянинг қарори жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди ва шаҳар аҳолиси штат губернатори Эндрю Куомо ва Нью-Йорк мэри Билл Де Блазиога петиция билан мурожаат қилди ҳамда улардан Трампнинг оилавий харажатларини тўламасликни сўради.

Петицияда айтилишича, Трамп оилавий харажатларини солиқ тўловчилар ҳисобидан эмас, ўзи тўлаши керак. Солиқ тўловчиларнинг пуллари эса йўллар, мактаблар, транспорт ва шаҳарнинг бошқа харажатларига сарфланиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 100 минглаб америкаликлар Трамнинг рафиқаси Нью-Йоркдан чиқариб юборилишини талаб қилмоқда