
Париждаги Сотҳебйъс кимошди савдосида оригинал Биркин сумкаси рекорд нархда — 10,1 миллион АҚШ доллари эвазига сотилди. Бу тарихдаги энг қиммат қўл сумкаси савдоси бўлиб, мода оламида янги маррани белгилади.
Мазкур қора чарм сумка 1985-йилда машҳур британ-француз санъаткори Жане Биркин учун тайёрланган. У Ҳермес мода уйи раҳбари билан самолётда учиб кетаётганида, сумкасидан буюмлари тўкилиб кетади. Шундан сўнг, Ҳермес бош директори унга янада амалийроқ ва кенгроқ сумка тайёрлаш ғоясини ўйлаб топади — бу ғоя қоғоз пакетда чизилган эди.
Ўша эскиз асосида ишлаб чиқарилган илк прототип сумка, Жане Биркинга тақдим этилганидан сўнг, кейинчалик бутун дунёда машҳур бўлган “Биркин” брендининг туғилган нуқтасига айланди.
Ушбу ноёб прототип сумка 2025-йилнинг июл ойида Париждаги Сотҳебйъс кимошди савдосида Япониялик хусусий коллекционер томонидан харид қилинди. Савдода 10 дақиқа давомида 9 нафар қатъиятли харидор ўртасида “ҳаяжонли кураш” кечди. Олдинги рекорд 515,5 минг АҚШ доллари бўлиб, бу янги нарх уни деярли 20 баробар ортда қолдирди.
Сотҳебйъс мода ва сумкалар бўйича глобал раҳбари Моргане Ҳалими бундай рекорд нархни “афсонанинг кучи” деб атади:
“Бу сумка — замонавий моданинг энг машҳур белгиларидан бири ҳисобланади. Асл Биркин сумкаси нафақат ноёб дизайн, балки ўзига хос тарихий аҳамиятга ҳам эга.”
Сумка Жане Биркиндан сўнг бир неча эгасини алмаштирди. Унда унинг бош ҳарфлари, ажралмас елкама тасмаси, Биркин доимо осиб юрадиган тирноқ қирқгичи, шунингдек, УНИCEФ ва Медеcинс ду Монде каби ташкилотларга оид стикер излари сақланиб қолган.
Жане Биркин бу сумкани 10 йил давомида ишлатган ва 1994-йилда ОИТСга қарши курашиш бўйича хайрия аукционига ҳадя қилган. Орадан вақт ўтиб, у Париждаги ҳашаматли бутик эгаси Cатҳерине Бениер томонидан харид қилиниб, 25 йил давомида сақланган.
Бугунги кунда Биркин сумкалари энг юқори мартабали статус рамзи сифатида тан олинган. Уларга эга бўлиш учун кўпинча йиллаб навбат кутиш талаб этилади. Машҳур юлдузлар — Виcториа Беcкҳам, Кате Мосс, Женнифер Лопез — бундай сумкаларнинг фахрли эгалари саналади.
Ушбу тарихий савдо нафақат Биркин сумкасининг модадаги ўрни, балки коллекционерлар орасидаги қийматини ҳам яна бир бор тасдиқлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар