
Дунёдаги энг кекса югурувчи — ҳиндистонлик Фаужа Сингх афсуски, ҳаётдан кўз юмди. У 114 ёшда эди. Марафон югуришлари орқали дунё эътирофига сазовор бўлган “салладаги торнадо” автоҳалокат қурбонига айланди.
Hindustan Times нашри ёзишича, Сингх ўзининг туғилиб ўсган қишлоғида йўлни кесиб ўтаётган пайтда номаълум ҳайдовчи томонидан уриб кетилган. Айбдор шахс ҳодиса жойидан қочиб кетган ва ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уни излашмоқда. Жабрланувчини шифохонага етказишган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.
Фаужа Сингх 1911 йил 1 апрелда туғилган. Болалигида юришда қийналган бўлса-да, улғайгач, спортни ўз ҳаётининг ажралмас қисмига айлантирди. У 89 ёшда Англияда марафон югуришларини жиддий бошлаган ва турли халқаро мусобақаларда қатнашиб, кекса авлод учун илҳом манбаи бўлган.
2013 йилда — 101 ёшида у 10 километр масофани 1 соат 32 дақиқа 28 сонияда босиб ўтган. Кейинроқ, 2016 йилда Мумбай марафонида қатнашган. Сўнгги йилларда эса югуришдан танаффус олиб, мусобақаларни мухлис сифатида кузатиб борган.
Унинг ҳаёти спорт, сабр-тоқат ва руҳий куч намунаси бўлиб қолади. Минглаб инсонлар учун илҳом бўлган Фаужа Сингхнинг хотираси у билан таниш бўлганлар қалбида абадий сақланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар