date

Ламин Ямалнинг туғилган кун зиёфати атрофидаги баҳсларга отасидан жавоб...

Ламин Ямалнинг туғилган кун зиёфати атрофидаги баҳсларга отасидан жавоб...
"Барселона" ёш юлдузи Ламин Ямалнинг 18 ёшга тўлгани муносабати билан уюштирилган зиёфат футбол жамоатчилиги ва ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсларга сабаб бўлди, деб хабар берди Еuropa Рress. Кечадан сўнг ахондроплазия ва скелет-дисплазиядан азият чекувчи шахслар уюшмаси расмий баёнот бериб, ушбу тадбирда қисқа бўйли инсонлар фақат кўнгилочар мақсадда жалб этилгани ҳақида ўз эътирозини билдирди. Бу вазият Испания ижтимоий ҳуқуқлар вазирлиги томонидан назоратга олинди.

Воқеага муносабат билдирган Ямалнинг отаси Мунир Насрауи шундай деди: "Ҳаётда фарзандимиз билан фахрланишимиз керак. Уни танқид қилганлар эса, авваламбор, ўзларига назар солишсин. Агар у ҳақиқатан нотўғри иш қилган бўлса, мен, унинг отаси сифатида, албатта, унга тўғри йўлни кўрсатган бўлар эдим. Аммо бу ерда ҳеч қандай қонунбузарлик йўқ. Агар кимдадир шубҳа пайдо бўлса, полицияга мурожаат қилсин. Барчаси жойида, Худо ҳаммани асрасин, бир-биримизга ростгўй бўлайлик. Раҳмат сизларга".

Ямалнинг 18 ёшлик туғилган куни муносабати билан уюштирилган кечада жамоадошлари, машҳур стримерлар, инфлюэнсерлар ва мусиқачилар иштирок этгани хабар қилинган. Айтиш жоиз, Ямал ўзининг янги ёшини катта байрам билан нишонлади ва ушбу маросим мухлислар ва ОАВ эътиборини янада оширди.

Воқеа ортидан ижтимоий тармоқларда турли фикрлар пайдо бўлди. Айримлар кичик бўйли инсонларнинг фаолиятини ҳурмат қилиш кераклигини таъкидласа, бошқалар футболчи ва унинг оиласини қўллаб-қувватлаш зарурлигини қайд этди. Аммо Мунир Насрауи томонидан айтилган очиқ ва самимий жавоб жамоатчиликда янги муҳокамага сабаб бўлди.

Мазкур можаро ортидан жамоатчилик, мухлислар ва экспертлар ўз муносабатларини билдирмоқда. Кичик бўйли инсонлар ҳуқуқлари, жамоатчилик назорати ва футбол юлдузлари шахсий ҳаёти масалалари яна бир бор диққат марказига айланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ламин Ямалнинг туғилган кун зиёфати атрофидаги баҳсларга отасидан жавоб...