Доналд Трамп АҚШ бошқа ҳукуматларни ағдаришга ҳаракат қилишни тўхтатади дея ваъда берди, дейилади Янгидунё нашрида. “Биз ва ниҳоят тарихдаги хатолардан ўрганадиган янги ташқи сиёсат олиб борамиз. Бошқа давлатлардаги ҳукуматларни йиқитишга ҳаракатларни бас қиламиз. Бизнинг мақсадимиз – барқарорлик, тартибсизлик эмас, чунки биз ўз давлатимизни қурмоқчимиз, бунинг вақти келди”, - дейди Трамп.
Сиёсатчининг гапларига кўра, АҚШнинг янги ҳукумати бошқа давлатлар билан ҳамкорликда умумий манфаатлар учун ва дунёда янги ўзаро тинчлик, ҳурмат ва эркинлик ҳукм сурадиган давр ўрнатиш учун ҳаракат қилади. Шунингдек, унинг айтишича АҚШ янги ҳукуматининг Яқин Шарққа бўлган сиёсати олдинги ҳукуматникидан тубдан фарқ қилади.
“Охирги ҳисоб-китобларга кўра, шу ҳафта ҳолатига биз Яқин Шарқда $6 триллион сарфладик. Аммо Яқин Шарқ эса ҳар доимгидан ҳам ёмонроқ аҳволда. Тез кунларда ўзгаришларнинг гувоҳи бўласизлар”, - дейди республикачилар етакчиси. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди