
Россиялик машҳур қўшиқчи, “Серебро” гуруҳининг собиқ солисткаси Олга Серябкина яна ижтимоий тармоқларда эътибор марказига тушди. У ўзининг шахсий Instagram саҳифасида янги имидждаги суратини жойлаштирди ва кўплаб фолловерларини ҳайратга солди, деб ёзмоқда Peopletalk.
Ольга бу гал оқ рангдаги қисқа, драпировка элементлари билан безатилган зўр кўйлакда намоён бўлди. У янги имиджи учун оқ рангли парикни танлаган ва бу теран образ унинг табиий гўзаллигини янада очиб берди. Баъзи изоҳларда уни “ҳақиқий фотомодель” деб аташган.
Актрисанинг бу ўзгариши мухлислар томонидан турлича қабул қилинди. Кўпчилик унинг янги имиджига маҳлиё бўлганини ёзса, баъзилар эса унинг олдинги табиий кўринишини соғинганини билдирган.

Шахсий ҳаётида барқарорлик
Маълумки, Ольга Серябкина 2020 йил октябрь ойида тадбиркор Георгий Начкебия билан расман турмуш қурган. Орадан бир йил ўтиб, уларнинг ўғли Лука дунёга келган. Қўшиқчининг айтишича, турмуш ўртоғи уни “сaҳна юлдузи” сифатида эмас, балки оддий аёл сифатида қабул қилади, бу эса оилавий муносабатларда самимийликни таъминлайди.
Серябкина санъатдан ташқари оиласига ҳам катта эътибор қаратаётганини, бир неча интервьюларида таъкидлаган. Унинг янги образи эса ижодий изланишларининг янги босқичи бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар