date

АҚШ ҳукумат ходимининг Хитойдан чиқиши тақиқланди

АҚШ ҳукумат ходимининг Хитойдан чиқиши тақиқланди
АП ахборот агентлиги хабарига кўра, АҚШ Патент ва Савдо белгилар идорасида ишловчи бир ҳукумат ходими шахсий сафар билан Хитойга борганидан сўнг, мамлакатдан чиқиб кетишига рухсат берилмаган.

Мазкур ҳолат — Хитой томонидан АҚШ фуқароларини турли сабабларга кўра мамлакатдан чиқишига тўсқинлик қилган сўнгги ҳолатлардан биридир. АҚШ Давлат департаменти ушбу масалани жиддий назоратга олганини ва Хитой ҳукумати билан музокаралар олиб борилаётганини билдирди.

“АҚШ фуқароларининг хавфсизлиги ва эркинлиги биз учун энг устувор масала,” — дейилади департамент баёнотида.

Хитойнинг чиқиш тақиқлари ва халқаро танқид
Хитой ҳукумати баъзан мамлакатда тергов ёки бизнес низолари билан боғлиқ бўлган шахсларга чиқиш тақиқини қўяди. Бироқ, халқаро кузатувчиларнинг айтишича, бу чоралар кўп ҳолларда асосланмаган ёки сиёсий босим воситаси сифатида ишлатилмоқда. Тақиқлар нафақат Хитой фуқароларига, балки чет элликларга ҳам нисбатан қўлланилмоқда.

Шунга ўхшаш ҳолларнинг кўпайиши 2024-йилда АҚШ ҳукуматини ўз фуқароларига Хитойга сафар қилишдан эҳтиёт бўлишни тавсия этишга ундаган эди. Бу огоҳлантириш фақат 2024-йил ноябрида, уч нафар АҚШ фуқароси кўп йиллик ушлаб туришдан сўнг озод этилгач, енгиллатилди.

Хусусий сектор ҳам нишонда: Wеллс Фарго банки ҳодимига тақиқ
Яқинда Wеллс Фарго банкининг АҚШда яшовчи ходими Ченюе Мао ҳам шунга ўхшаш тарзда Хитойда қолишга мажбур бўлди. Бу ҳолат банкни Хитойга барча иш сафарларини тўхтатишга ундади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Гуо Жиакуннинг баёнотига кўра, Мао жиноят иши доирасида тергов қилинмоқда ва чиқиш тақиқи "амалдаги қонунларга мувофиқ" қўлланилган. Расмийлар бу ҳолатни “шахсий суд иши” деб атаган.

Ушбу баёнотда АҚШ ҳукумат ходими билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берилмади. Гуо шунчаки:

“Мен бу борада ҳеч қандай тафсилотга эга эмасман. Хитой қонун устуворлигини таъминлайди ва кириш-чиқиш ишларини қонун асосида юритади,” — дея фикр билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ҳукумат ходимининг Хитойдан чиқиши тақиқланди