
Филиппиннинг Себу шаҳрида жойлашган савдо марказида “Claw King” номли жаҳондаги энг катта ўйинчоқ автомати ишга туширилди. Бу ҳақда Pravilamag нашри хабар берди.
Claw King — одатий ўйинчоқ автоматларига ўхшаш тарзда ишлайди, аммо ўлчами билан улардан кескин фарқ қилади. Унинг узунлиги тахминан 5 метрни (17 фут), эни 2,5 метрни (8,12 фут), баландлиги эса 4 метрни (12 фут) ташкил этади. Мазкур улкан автомат расман Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
Автоматни жорий этган компания ўзининг ижтимоий тармоқдаги баёнотида шундай ёзади:
«Бу — эпик натижа. Биз бу ютуқни Себу шаҳри билан бўлишишдан бахтлимиз ва ушбу жаҳон рекордини уйга олиб келганимиздан ғоят фахрланамиз!»
Ушбу ютуқ нафақат маҳаллий аҳоли, балки бутун мамлакат учун маданий ва тижорий ютуқ сифатида қаралмоқда. Claw King ҳозирда нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам диққат марказида.
Айтиш керакки, ўйинчоқ автоматлари баъзан фақат ҳордиқ учун эмас, балки даромад манбасига ҳам айланиши мумкин. Илгарироқ, АҚШда бир киши шундай автоматлардан олинган ўйинчоқларни сотиш орқали минглаб доллар ишлагани хабар қилинган эди. У автоматдаги механик калта порлоқ қўлни қандай қилиб самарали ишлатиш бўйича шахсий стратегия ишлаб чиққан.