date

Орбан: Дунё совуқ уруш башоратидан қўрқмоқда

Орбан: Дунё совуқ уруш башоратидан қўрқмоқда

Венгрия бош вазири Виктор Орбан халқаро сиёсий вазият ҳақида фикр билдириб, бугунги кунда бутун дунё уруш хавфи ва совуқ башорат остида эканини қайд этди. У Руминиянинг Баиле Тушнад шаҳридаги нутқида, глобал муаммолар ва янгиланган хавотирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Орбан сўзларига кўра, Учинчи жаҳон уруши бошланадими, деган саволга аниқ жавоб йўқ. АҚШ президенти Дональд Трампнинг сиёсатга қайтиши, уруш хавфини пасайтирди. Лекин, дунё бўйлаб, халқаро майдонда урушнинг совуқ башоратлари, сиёсий курашлар ва хавотирлар тобора кўпайиб бораётганини ҳам эслатди.

“Учинчи жаҳон уруши бўладими? Аниқ жавоб йўқ. Президент (АҚШ Дональд — таҳр.) Трамп келиши билан бунинг эҳтимоли пасайди, аммо ўтиб кетмади. Халқаро сиёсатда кўрганларимга қараганда, бутун дунё урушнинг совуқ башоратини ҳис қилмоқда... Айтишим керакки, совуқ башоратлардан кейин ҳар доим ҳам бўрон бўлавермайди, аммо даҳшатли соялар бор”, — деди Орбан Руминиянинг Баиле Тушнад шаҳрида сўзлаган нутқида.

Венгрия раҳбари глобал кўламдаги жиддий ўзгаришлар, қудратли давлатлар ўртасидаги рақобат ва қуролланиш пойгаси, савдо чекловлари ҳамда дунё мамлакатлари блокларга ажралиб бориши уруш хавфини янада кучайтириб юборганини айтиб ўтди.

Орбан сўнгги йилларда Европа давлатлари ва АҚШда ўтказилган сўров натижаларини келтирди. Унга кўра, аҳолининг 40–55 фоизи “Учинчи жаҳон уруши 5–10 йил ичида бошланиши мумкинми?” саволига ижобий жавоб қайтарган.

Унинг фикрича, жаҳон урушининг таҳдидли сояси ҳозирнинг ўзида ҳам сезилиб турибди. “Европада уруш бор, бу — факт”, дея Орбан Украинадаги зиддиятни бутун континентнинг хавфли муаммоси деб ҳисоблади.

НАТО саммитидан сўнг ҳам, Орбан альянс доирасида НАТО ва Россия ўртасидаги ҳар қандай зиддият бутун дунё учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ва бундай таҳдидларни олдини олиш муҳимлигини таъкидлади.

Мутахассислар ва оддий одамлар эса, келажакда қандай воқеалар рўй беришини, Европа ва бутун дунё қандай йўналишда ривожланишини қизиқиш билан кузатишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Орбан: Дунё совуқ уруш башоратидан қўрқмоқда