date

Украинада Россия зарбалари оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Украинада Россия зарбалари оқибатида 25 киши ҳалок бўлди
Россиянинг 29-июль кечаси ва эрта тонгда Украинага уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди. Энг йирик зарба Запорожье вилоятидаги қамоқхонага берилди — 16 маҳбус ҳалок бўлди, 50 дан ортиғи жароҳат олди.

Адлия вазирлиги қамоқхонага тўртта бомба тушганини, овқатланиш зали, бошқарув биноси ва карантин ҳудуди вайрон бўлганини билдирди. 44 киши касалхонага етказилган. Украина инсон ҳуқуқлари комиссари қамоқни нишонга олишни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши, деб баҳолади.

Харьков вилоятида гуманитар ёрдам олиш учун йиғилган одамларга ракета ҳужуми уюштирилиб, 5 киши ҳалок бўлди. Днепропетровск вилоятида шифохонага тушган ракета 3 кишининг, жумладан, 23 ёшли ҳомиладор аёлнинг умрига зомин бўлди.

Зеленский баёнотида Россияни тинчликка мажбурлаш учун қатъий санкциялар зарурлигини айтди. У “бу ҳужумлар сулҳ бўлиши мумкин бўлган пайтда содир бўлмоқда”, деди.

Бу орада АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга сулҳга келиш учун 8-августгача муҳлат белгилаганини эълон қилди. Акс ҳолда кенг қамровли иқтисодий санкциялар киритилиши мумкин.

Россия ҳужумлар ортидан Украина ҳудудларига чуқурроқ кириб борганини билдирган. Москва Маливка қишлоғини эгаллаганини айтмоқда, аммо Киев бу даъволарни рад этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада Россия зарбалари оқибатида 25 киши ҳалок бўлди