date

АҚШда “Бахт” факультети ташкил этилди

АҚШда “Бахт” факультети ташкил этилди

Бахтли ҳаёт сирлари энди академик даражада ўргатилади! Америка Қўшма Штатларидаги етакчи олий ўқув юртларидан бирида дунёда биринчи бор “Бахт” факультети эшикларини очди.

Муассаса вакилларининг таъкидлашича, бу ташаббус замонавий жамиятда тобора кенг тарқалаётган руҳий саломатлик муаммолари — хавотир, депрессия, ёлғизлик ва умумий ҳаётдан норозиликка қарши жавоб сифатида яратилган.

“Биз жаҳон бўйлаб руҳий изтироблар авж олаётганини кўрмоқдамиз. Шу шароитда бахтни илм орқали ўрганиш долзарб вазифага айланди”, — дейилади факультет ташаббусчилари билдирувида.

Таълим тўлиқ онлайн шаклда 4 йил давом этади. Талабаларга турли йўналишлар — нейробиология, психология, диншунослик, фалсафа, адабиёт ва бошқа гуманитар фанлардан дарс берилади.

Ушбу йўналишни муваффақиятли тугатганлар соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассис, сиёсий маслаҳатчи, мактаб ва университет ўқитувчиси, илмий ходим ёки руҳий барқарорликни тарғиб қилувчи фаол сифатида иш олиб бориш имконига эга бўладилар.

Дастлаб 25 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган бўлиб, кейинчалик улар сони 100 нафаргача етказилади.

Шу тариқа, дунёда илк бор бахт — шахсий ҳиссиёт эмас, балки ўрганиладиган фан сифатида эътироф этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда “Бахт” факультети ташкил этилди