date

Арктикада янги манзара: оқ ва қора қўнғир айиқлар бирга ов қила бошлади

Арктикада янги манзара: оқ ва қора қўнғир айиқлар бирга ов қила бошлади

Арктикада глобал исиш натижасида илгари бир-биридан узоқ яшаган оқ ва бур айиқлар бир ҳудудда тўқнаш келмоқда. Тан олинишича, энди улар ҳатто бирга ов қилишни бошлаган — масалан, қутб айиқлари ва қора қўнғир айиқлар биргаликда кийик овлайди. Бу ҳақда машҳур поляр тадқиқотчи Владимир Чуков маълум қилди, деб ёзмоқда Peopletalk.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу табиий жараён нафақат экотизимдаги ўзгаришларга, балки генетик жиҳатдан бирлашувларга ҳам олиб келмоқда. Илмий тадқиқотлар натижасида оқ айиқлар ДНКсида бур айиқларга хос қисмлар борлиги, ҳатто гибрид айиқ болалари дунёга келгани аниқланган.

Бугунги кунда Арктикада ҳарорат ошгани туфайли бу икки турнинг ареаллари яқинлашмоқда ва келажакда уларнинг янада кўпроқ тўқнаш келиши эҳтимоли ортади. Бу эса экотизимда янги биологик мувозанат шаклланишига олиб келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арктикада янги манзара: оқ ва қора қўнғир айиқлар бирга ов қила бошлади