date

Австралияда 16 ёшгача YouTube тақиқланиши кутилмоқда

Австралияда 16 ёшгача YouTube тақиқланиши кутилмоқда

Австралияда болалар интернет хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 ёшгача бўлганлар учун YouTube платформасидан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Реутерсънинг ёзишича, мамлакатда ўтказилган сўров натижаларига кўра, вояга етмаганларнинг 37 фоизи YouTube'да зарарли контентга дуч келмоқда.

Мазкур ташаббус ҳукумат томонидан шу йил декабрь ойида кучга кириши мумкин. Агар қарор қабул қилинса, Австралиядаги 16 ёшдан кичик минглаб болалар ушбу платформадан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Статистикага кўра, 13–15 ёшдаги болаларнинг 75 фоизи YouTube'дан фаол фойдаланган. Шу боис ҳукумат бу ёш тоифасини ҳимоя қилишни муҳим деб билмоқда.

Аввалроқ Facebook, Instagram, Х, ТикТок ва Снапчат каби ижтимоий тармоқларга нисбатан ҳам ўхшаш чекловлар киритилган эди.

Мутахассислар бу чорани болалар руҳий ҳолатини асраш, уларни ахлоқий ва информацион таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун зарур деб ҳисоблайди. Ота-оналарга эса фарзандлари интернетдан қандай фойдаланаётганига эътибор қаратиш тавсия этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда 16 ёшгача YouTube тақиқланиши кутилмоқда