Германия Lada билан хайрлашди: Импортёр 50 йиллик фаолиятидан сўнг ёпилди

1 дақиқа ўқиш876
Германия Lada билан хайрлашди: Импортёр 50 йиллик фаолиятидан сўнг ёпилди

Германиядаги Lada автомобилларининг расмий импортёри — Lada Deutschланд ГмбҲ компанияси ўз фаолиятини тўхтатди ва банкротлик жараёнини бошлади. Ярим асрдан ортиқ вақт давомида немис бозорида фаолият юритган компания янги инвестор топа олмагани сабабли бизнесини якунлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компаниянинг инқирози бир неча йил аввал бошланган эди. 2019-йилда Европа Иттифоқининг экологик талаблари қатъийлашгани сабабли Lada моделларини Европага етказиб бериш расман тўхтатилган эди. Шундан сўнг импортёр паст нарх ва ўзига хос талабга таяниб, Нива йўлтанламасларини (Lada 4×4 ва Таига номлари остида) муқобил йўллар билан олиб кириш орқали бозорда қолишга уринди.

Бироқ 2022-йилдан кейин вазият кескин ёмонлашди: санкциялар ва логистика занжирларининг узилиши Россиядан автомобил ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришни бутунлай тўхтатиб қўйди. Бу эса бизнеснинг барқарор моделини йўққа чиқарди. Компаниянинг JAC Моторс ва Даюн каби Хитой брендларига йўналишни ўзгартиришга бўлган уринишлари ҳам кутилган натижани бермади.

Статистикага кўра, 2024-2025-йилларда Германияда Lada сотуви йилига бир неча ўнтагача тушиб кетди, ҳолбуки аввалги даврларда бу кўрсаткич мингдан ортиқни ташкил этарди. Қизиқарли жиҳати шундаки, айнан ушбу компания 1990-йилларда Kia брендининг Германия бозорига илк бор кириб келишига сабабчи бўлган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?