date

Ғазода очлик тобора кучаймоқда

Ғазода очлик тобора кучаймоқда
Ғазо шаҳридаги касалхонада Насма Аяд ожиз ҳолга келган қизи Жананинг сочларини силаб ўтирибди. У умид билан қизининг Ғазодан тиббий эвакуация қилинишини кутмоқда, аммо вақт тобора қисқариб бормоқда. Насмага кўра, қизи ҳар куни кўз ўнгида сўниб бормоқда.

Саккиз ёшли Жана Аяд балоғатга етмаган ҳолсиз болаларнинг тимсолига айланди. Унинг вазни атиги 11 килограмм, кўриш, гапириш ва оёққа туришда қийналмоқда. Ғазо шароитида мураккаб касалликларни даволаш имконияти деярли йўқ — озиқ-овқат тақчиллиги, тиббий воситаларнинг танқислиги ва уруш туфайли кўплаб хизматлар тўхтаб қолган.

"Протеин ва овқат етишмаслигидан Жананинг организмида шиш пайдо бўла бошлади", — дейди беморни даволаётган овқатланиш бўйича мутахассис, Сузан Маруф.

Жананинг опаси Жури ҳам оғир аҳволда эди. У буйрак етишмовчилиги ва очлик сабабли 20-июл куни вафот этди. Насма икки фарзандини ҳам четга эвакуация қилишга ҳаракат қилган, аммо бу ният амалга ошмади. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни эвакуация рўйхатига киритган бўлса-да, бу иш охирига етказилмади.

БМТ ва халқаро гуманитар ташкилотлар Ғазода очлик билан боғлиқ вазиятни ҳалокатли деб атамоқда. Расмий рақамларга кўра, очлик билан боғлиқ сабаблардан ҳозиргача 156 киши ҳалок бўлган, уларнинг 90 нафари болалар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазода очлик тобора кучаймоқда