date

Ирландия президентлигига даъво қилаётган Макгрегордан халққа очиқ мурожаат

Ирландия президентлигига даъво қилаётган Макгрегордан халққа очиқ мурожаат

ММАнинг дунёга машҳур ва шиддатли юлдузларидан бири, 37 ёшли Конор Макгрегор сўнгги кунларда ирландияликларга йўллаган қатъий ва тўғри мурожаати билан яна бир бор марказий диққатга чиқди, деб хабар берди ирландия онлайн манбалари. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ирландияликлар учун муҳим даъват билан чиқиш қилди.

Жангчи ўз сўзларида шундай дейди: “Менинг маблағларим чексиз, бутун ҳаётимга етадиган даражада. Бу эса мени ҳеч қачон сотиб олиш имконини йўққа чиқаради, ҳатто террорчилар билан ҳам ҳеч қачон келишувга бормайман. Агар мени президент этиб сайласангиз, мамлакатимизга тубдан ўзгариш ва шифо кириб келади. Албатта, бу гаплар кимлар учундир ғалати эшитилиши мумкин, аммо бу – чин ҳақиқат. Ишонинглар, мен сизни ўйлаганингиздан анча кучлиман ва атрофимда ақлли, кучли жамоам бор. Биз барча қийинчиликларни енгиб ўтамиз. Ирландиянинг келажаги учун фақат бир нарса талаб этилади — Конор Макгрегорга овоз беришингиз!”

ММА рингларидаги ғалабалари билан машҳур бўлган Макгрегорнинг бу чиқиши ирландия жамоатчилигида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. 2025 йил ноябрида бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайлови арафасида унинг номзоди ва айтилаётган ваъдалар ирландияликлар учун муҳим мавзуга айланди.

Шу кунларда Конор ўзининг ҳеч кимга таъсир эттириб бўлмайдиган мустақил позициясини ва қатъий принципларини аниқ кўрсатмоқда. Мухлислар ва кузатувчилар эса унинг бу даъвоси ва фикрларига жиддий эътибор қаратмоқда. Ирландиядаги янги сиёсий воқелик қандай шаклланишини эса келажак кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ирландия президентлигига даъво қилаётган Макгрегордан халққа очиқ мурожаат