date

Ғазода тирик қолиш учун кураш

Ғазода тирик қолиш учун кураш
Ғазо секторида 22 ойдан бери давом этаётган уруш натижасида минглаб оилалар очлик ва қашшоқликда яшамоқда. Уларнинг ҳаёти кун сайин оғирлашиб бормоқда.

Ушбу ҳолатни яққол акс эттирувчи мисоллардан бири — Ғазо шаҳрида вақтинча лагерда яшаётган Собҳ оиласининг ҳаёти.

Фади ва Собҳ ҳар куни тонгда уйғониб, бир савол билан юзлашади: “Бугун болаларимизга нима топамиз?” Улар олти нафар ёш фарзанд билан денгиз бўйидаги муваққат чодирда яшамоқда. Уруш сабаб бир неча марта кўчишга мажбур бўлишган.

Овқат топишнинг учгина йўли қолган: хайрия ошхонасидан овқат олиш, ёрдам машинасидан ун олишга уриниш ёки бировдан сўраш. Аммо буларнинг ҳеч бири кафолатли эмас.

Собҳ ҳар куни нонушта излаб кўчага чиқади. Баъзида бир ҳовуч ясмиқ топади, баъзида — ҳеч нарса. Фади эса ҳар сафар хайрия ошхонаси очилишини умид қилиб йўлга чиқади. Ошхона ҳафтасига бир марта очилади, навбат катта, овқат эса етарли эмас. Илгари у ёрдам машиналарини кутган жойга борар эди, бироқ ўтган ой оёғидан яраланди.

“Энди юк машинасидан овқат олишни бас қилдим. Кучим етмайди,” — дейди у.

Собҳ ҳам кучсизланиб бормоқда. Сув, овқат ва ёқилғи излаб юриш унга оғир тушмоқда. У очликдан ҳушсизланиб қолаётганини, боши айланаётганини айтади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазода тирик қолиш учун кураш