Қозоғистон Каспий денгизи сув сатҳининг тарихий даражада пасайиши фонида Россияга янги минтақавий ташаббус билан чиқди. Бу ҳақда мамлакат вице-премери Болат Бекнияз маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон томони Волга дарёсини биргаликда бошқариш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилмоқда.
Маълумки, Каспий денгизи сувининг тахминан 80 фоизи айнан Волга орқали кириб келади. Аммо Волга расман трансчегаравий дарёлар рўйхатига киритилмагани сабабли, у бўйича Россия ва бошқа мамлакатлар ўртасида ҳеч қандай расмий келишув мавжуд эмас.
Экспертлар таъкидлашича, агар сув сатҳи пасайиши давом этса, бу нафақат Қозоғистон ва Россия, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун сув хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкин. Хусусан, Қозоғистоннинг Атирау ва Мангистау вилоятлари, Туркманистоннинг Каспий соҳилидаги инфратузилмалари ва Ўзбекистоннинг Амударё орқали косвий манфаатлари хавф остида қолиши мумкин.
Маълумот учун, Волга дарёси Россиянинг Астрахан шаҳри яқинида Каспий денгизига қуйилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!