Макрон: Украина келажаги украиналикларсиз ҳал этилмайди

Макрон: Украина келажаги украиналикларсиз ҳал этилмайди
Қисқача

Франсия Президенти Эмманюэль Макрон Украина келажаги украиналиклар иштирокисиз ҳал этилмаслигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Европа давлатлари ҳам тинчлик ечимининг муҳим қисми, чунки бу масала Европа хавфсизлигига тааллуқли. Макрон Кир Стармер ва Фридрих Мерс билан Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг бўлажак учрашуви режалари ҳақида гаплашганини маълум қилди.

Франция Президенти Эммануэль Макрон “X” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Украина келажаги украиналиклар иштирокисиз ҳал этилмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Европа давлатлари ҳам Украинадаги тинчлик ечимининг муҳим қисми ҳисобланади, чунки масала Европа хавфсизлигига ҳам тааллуқли.

Макрон Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ва Германия Канцлери Фридрих Мерц билан Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг бўлажак учрашуви режалари ҳақида гаплашганини маълум қилди.

Шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам Макрон ва бир қатор Европа давлатлари етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилганини айтди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар