date

Ғазoда ҳалок бўлган “Фаластин Пеле”си хотирланмоқда

Ғазoда ҳалок бўлган “Фаластин Пеле”си хотирланмоқда
Ғаза шаҳрида ҳалок бўлган машҳур футболчи Сулаймон ал-Убайднинг оиласи ва мухлислари уни ҳурмат билан хотирмоқда. 41 ёшли ҳужумчи Фаластин терма жамоаси ҳамда “Ал-Шати” клубининг етакчиси бўлиб, мухлислар уни Бразилия афсонаси Пелега қиёслаган.

Фаластин Футбол Ассоциацияси ва яқинларининг маълумотига кўра, у жанубий Ғазада инсонпарварлик ёрдамини олиш учун навбатда турган пайтда Исроил танк снаряди зарбасида ҳалок бўлган. Унинг беваси Доа ал-Убайд марҳумнинг фақат 10-рақамли шортикасини эсдалик сифатида асраб қолган.

Ал-Убайднинг ўлими халқаро эътибор қозонди. “Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ УEФАнинг таъзиясида воқеа сабаби тилга олинмаганини танқид қилиб, “У қандай, қаерда ва нима учун вафот этди?” деб сўради. Исроил армияси воқеага оид дастлабки текширувда ҳеч қандай ёзув топилмаганини билдирди.

Фаластин Футбол Ассоциацияси урушда юзлаб спортчилар ва мураббийлар ҳалок бўлганини, аксарият спорт иншоотлари вайрон қилинганини айтмоқда. Шунга қарамай, Ал-Убайд уруш шароитида ҳам футболни тарк этмай, мунтазам машғулот ўтказган.

Маҳаллий мухлислар уни нафақат маҳорати, балки спортга содиқлиги учун ҳам эслашларини таъкидлашмоқда. “Бу футболчи майдонда шамолдай елиб ўйнарди, уни томоша қилиш завқ бағишларди,” дейди ғазолик мухлислар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазoда ҳалок бўлган “Фаластин Пеле”си хотирланмоқда