date

Нетаняҳу Ғазо уруши тугатиш учун беш бандлик дастур эълон қилди

Нетаняҳу Ғазо уруши тугатиш учун беш бандлик дастур эълон қилди

DW нашрининг хабар беришича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Қуддусда хорижий ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида Ғазо секторидаги урушни якунлаш бўйича “беш тамойил”дан иборат режасини тақдим этди.

Унга кўра, дастурда ҲАМАСни қуролдан воз кечтириш, барча исроиллик гаровдагиларни озод этиш, Ғазони тўлиқ қуролсиз ҳудудга айлантириш ва минтақада ҳокимиятни “исроиллик бўлмаган фуқаролик маъмурияти” қўлига топшириш назарда тутилган.

Шунингдек, режа асосида Исроил ҳукумати хавфсизлик кафолатини таъминлаш учун Ғазо устидан назоратни ўз зиммасига олади.

“Ғазо шаҳрини назоратга олиш — урушни якунлашнинг энг самарали йўли. Биз бошлаган ишни охирига етказиш, ҲАМАСни мутлақо йўқ қилишдан бошқа чора йўқ”, — деди Нетаняҳу.

У, шу билан бирга, Ғазо ҳудудида “хавфсиз йўлаклар” ҳамда янги гуманитар ёрдам пунктларини ташкил этишга ваъда берди.

“Бизнинг мақсадимиз Ғазони эгаллаш эмас, балки уни озод қилишдир”, — дея қўшимча қилди Исроил раҳбари.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаняҳу Ғазо уруши тугатиш учун беш бандлик дастур эълон қилди