date

Трамп Вашингтондаги уйсизлар ва жиноятчиларга қарши қатъий чоралар ваъда қилди

Трамп Вашингтондаги уйсизлар ва жиноятчиларга қарши қатъий чоралар ваъда қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп пойтахт Вашингтонда хавфсизликни кучайтириш ва шаҳар қиёфасини тубдан ўзгартириш ниятида эканини маълум қилди. Унинг айтишича, уйсиз шахслар шошилинч равишда пойтахт ҳудудидан чиқарилади ва улар учун шаҳардан анча узоқда жойлашган махсус турар-жойлар ажратилади.

“Мен пойтахтимизни тарихдаги энг хавфсиз ва энг гўзал шаҳарга айлантирмоқчиман. Уйсизлар дарҳол бу ердан чиқиб кетиши шарт. Биз сизларга пойтахтдан анча узоқда яшашингиз учун қулай жой берамиз. Жиноятчилар кетмаса ҳам бўлади – уларнинг барчасини қамоқхоналарга жўнатамиз. Бу жараён жуда тез амалга оширилади”, — дея ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Шу билан бирга, у пайшанба куни қилган чиқишида Вашингтондаги жиноятчилик даражасининг ўсиши оқибатида шаҳарга миллий гвардия қўшинлари киритилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

CNN телеканали хабарига кўра, АҚШнинг иммиграция ва божхона полицияси федерал агентлари, Федерал қидирув бюроси (ФҚБ), миллий гвардия ҳамда ички хавфсизлик вазирлиги пойтахтда қўшинларни жойлаштириш бўйича олдиндан тайёргарлик кўриш ҳақида топшириқ олган.

Бу ҳаракатлар Вашингтонда жамоат тартибини тиклаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш йўлидаги яна бир катта қадам сифатида баҳоланмоқда. Аммо бу қарор айни пайтда турли муҳокама ва баҳсларга ҳам сабаб бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Вашингтондаги уйсизлар ва жиноятчиларга қарши қатъий чоралар ваъда қилди