date

Австралия яқин орада Фаластинни тан олиши мумкин

Австралия яқин орада Фаластинни тан олиши мумкин

Австралияда сиёсий доираларда Фаластин давлатини расман тан олиш масаласи кун тартибига чиқди. Sydney Morning Herald нашри манбаларига кўра, мамлакат Бош вазири Энтони Албанезе бу борада расмий баёнот беришга тайёргарлик кўрмоқда.

Хабарларга кўра, Австралия Вазирлар Маҳкамаси яқин кунларда махсус йиғилиш ўтказиб, Фаластинни тан олиш масаласида якуний қарор қабул қилиши мумкин. Бу ташаббус халқаро майдонда катта таъсир уйғотиши ва Австралиянинг Яқин Шарқ сиёсатида муҳим бурилиш бўлиши кутилмоқда.

Манбаларнинг айтишича, ҳукумат ичида ушбу қарорни қўллаб-қувватловчи кучлар мавжуд бўлиб, улар Фаластинни тан олиш минтақада тинчлик жараёнига ижобий таъсир кўрсатишига ишонади. Бироқ, қарор қабул қилинса, Австралия айрим давлатлар, жумладан, Исроилнинг кескин танқидига дуч келиши эҳтимоли бор.

Ҳозирда расмийлар якуний позицияни эълон қилишдан олдин ички маслаҳатлашувлар ва халқаро шериклар билан музокаралар олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралия яқин орада Фаластинни тан олиши мумкин