Испанияда ноқонуний равишда уйларни эгаллаш — яъни “сквоттерлик” ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилда судларга фақат “сквоттерлар”га нисбатан 16,5 мингта ариза топширилган. Мутаҳассислар бунинг сабабини ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни суд қарорисиз чиқаришни тақиқловчи қонунлар ва судларнинг ҳаддан ташқари юкланиши билан изоҳламоқда.
Адвокат Хорхе Диеснинг айтишича, амалдаги қонунлар ижтимоий жиҳатдан “заиф” қатламга нисбатан ортиқча бағрикенглик қилмоқда. Бу эса уй эгалари ва ижарачилар ўртасидаги ҳуқуқий мувозанатни бузмоқда. Натижада кўплаб мулкдорлар уйларини ижарага беришдан қўрқмоқда, чунки тўловни тўхтатган ижарачини чиқариш жараёни икки йилгача чўзилиши мумкин.
Бу вақт ичида полиция аралаша олмайди, бўш турган уйлардан эса жиноятчи гуруҳлар фойдаланмоқда. Улар “сквоттерлар”ни жойлаштириб, кейин эса “тинч йўл билан” чиқариш хизматини пуллик таклиф қилмоқда. Мухолифатдаги Халқ партияси ҳокимиятга келса, мулкдорлар ҳуқуқларини тиклаш ва қонунларни қатъийлаштиришни ваъда қилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!