date

Баварияда темирйўл кабеллари кесилди, диверсия эҳтимоли бор

Баварияда темирйўл кабеллари кесилди, диверсия эҳтимоли бор

Германиянинг Бавария вилоятида темирйўл инфратузилмасига қарши навбатдаги ҳужум содир бўлди. 12 август куни тонг соат 5:00 ларда Кобург шаҳри яқинидаги Родентал йўналишида стрелка ва сигнал тизимларида қўлланиладиган бир неча кабеллар номаълум шахслар томонидан кесиб ташланган.

Кабеллар тезкор равишда таъмирланди, аммо полиция бу ҳолатни диверсия эҳтимоли сифатида текширмоқда. Зарар ҳозирда тахминан 20 минг евро деб баҳоланмоқда.

Бу июлдан бери Германия темирйўл тармоғида қайд этилган тўртинчи шундай ҳодиса ҳисобланади. Илгари Дюссельдорф ва Саксония-Анҳалтда темирйўл объектларига ўт қўйилган эди. Ушбу ҳужумлар учун “Kommandо Angry Birds” номли чап радикал гуруҳ ўзини жавобгар деб эълон қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Баварияда темирйўл кабеллари кесилди, диверсия эҳтимоли бор