Уч манбага кўра, Исроил ва Жанубий Судан Ғазо секторидан фаластинликларни Жанубий Суданга жойлаштириш бўйича гаплашмоқда. Ҳозирча келишув йўқ, аммо музокаралар давом этмоқда.
Режага кўра, икки йилдан бери урушдан вайрон бўлган Ғазодан одамлар сиёсий ва этник можаролар давом этаётган Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин. Бироқ бу ғоя фаластинликлар ва кўплаб давлатлар томонидан рад этилмоқда.
Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазода ҳарбий назоратни кучайтиришни ва фаластинликларнинг ҳудудни ихтиёрий тарк этишини таклиф қилган. Фаластин раҳбарлари буни 1948-йилдаги “Накба” воқеасига қиёслаб, қатъиян рад этди.
Жанубий Судан Ташқи ишлар вазирлиги аввал бундай режалар ҳақида хабарларни “асоссиз” деб атаган. Аммо манбаларга кўра, бу масала ўтган ой Исроилда Жанубий Судан ташқи ишлар вазири билан учрашувда муҳокама қилинган.
Исроил Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шаррен Ҳаскел эса бу ҳафтада Жуба шаҳридаги учрашувларида бундай кўчириш масаласи тилга олинмаганини айтди. Учрашувлар асосан ташқи сиёсат, халқаро ташкилотлар ва Жанубий Судандаги гуманитар инқироз ҳақида бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар