Австралиянинг Сидней шаҳри шимолий ҳудудида кутилмаган ҳодиса содир бўлди. Енгил моторли самолёт машғулот парвози пайтида фавқулодда гольф майдонига қўнди, деб хабар тарқатмоқда ABC News.
Маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 14:00 ларда содир бўлган. Piper Cherokee русумли самолёт ичида инструктор ва ўқувчи бўлган. Ҳодиса жойидан олинган кадрларда самолёт қанотлари шикастлангани ва ғилдираклари чиқиб кетгани кўринади.
Шифокорлар томонидан тез ёрдам кўрсатилган икки нафар жароҳатланган шахс кейинчалик касалхонага олиб кетилган. Улар енгил шикастлангани маълум қилинди.
Расмийлар билдиришича, айни пайтда авиаҳалокатнинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда. Бироқ дастлабки тахминларга кўра, муҳаррикдаги техник носозлик бу ҳолатга олиб келган бўлиши мумкин.
Гувоҳлардан бири воқеани шундай ёдга олди:
"Аввал катта қуш деб ўйладим. Кейин тепага қарасам, самолётни кўрдим. У шунчалик яқин эдики, ҳатто тўқмоқни қўлимдан тушириб юборишим мумкин эди."
Мутахассислар таъкидлашича, бундай ҳолатлар жуда кам учрайди, бироқ бугунги воқеа Сидней аҳолиси орасида катта шов-шув ва хавотир уйғотди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!