Харьков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, беш қаватли уйга Россиянинг тўртта дронлари урилган.
"Бинонинг биринчи, учинчи ва бешинчи қаватларида ёнғин чиққан ва унинг бир қисми қулаб тушган", — деб аниқлик киритган Синегубов.
Харьков мери Игорь Тереховга кўра, зарба оқибатида беш киши, жумладан 1,5 ёшли қизалоқ ҳалок бўлган. 18 киши яраланган. Ҳозирда вуқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, Россия 18-августга ўтар кечаси Одесса, Сум ва Павлоградга ҳам ҳужум уюштирган. Сум вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Григоровнинг айтишича, фуқаролик инфратузилмасига зарбалар берилган, ҳеч ким жабрланмаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар