Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Ғазо шаҳрида очарчилик расман бошланганини эълон қилди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бу вазиятни “инсониятнинг мағлубияти” деб баҳолади.
Ҳисоботга кўра, ярим миллиондан ортиқ одам очлик ва ўлим хавфи остида қолган. Августдан сентябргача бу муаммо янада кенгайиб, қарийб 641 минг киши оғир шароитда яшашига тўғри келиши мумкин.
БМТ ва бошқа ташкилотлар очарчилик сабаби сифатида Исроилнинг ёрдам киришига қўйган чекловларини кўрсатмоқда. Исроил эса бу айбловларни рад этиб, “очлик сиёсати эмас, балки ёрдам сиёсати олиб бораяпмиз” дейди.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, 5 ёшгача бўлган 132 минг бола тўйиб овқатланмаслик туфайли ҳаётидан айрилиши мумкин. Соғлиқни сақлаш, сув ва бошқа хизматлар издан чиққан.
БМТ вакиллари бу очарчиликни олдини олиш мумкин бўлган фожиа деб атамоқда. Уларнинг фикрича, ёрдамни кенгроқ киритиш ва тезкор сулҳ — ягона ечимдир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар