date

АҚШ юк машиналари ҳайдовчиларига ишчи виза берилишини тўхтатди

АҚШ юк машиналари ҳайдовчиларига ишчи виза берилишини тўхтатди

Америка Қўшма Штатларида миграция сиёсати борасида муҳим ва шов-шувли қарор қабул қилинди. Давлат котиби Марко Рубио ўзининг X тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилишича, мамлакат ҳукумати хорижлик юк машиналари ҳайдовчиларига ишчи визалар тақдим этиш жараёнини шошилинч тарзда тўхтатишга қарор қилди.
Рубионинг таъкидлашича, Америка йўлларида тиркамали катта юк автомашиналарини бошқариб келаётган чет эллик ҳайдовчилар сони ортиб бораётгани фақат йўл ҳаракати хавфсизлигига эмас, балки маҳаллий ҳайдовчиларнинг меҳнат бозоридаги даромадларига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. У ўз баёнотида: «АҚШ йўлларида хорижлик ҳайдовчиларнинг ортиқча кўпайиши америкаликлар ҳаётини хавф остига қўймоқда ва уларнинг иқтисодий манфаатларига путур етказмоқда», — дея кескин баёнот берди.
Шу билан бирга, маълумотларга кўра, айрим хориж фуқароларига АҚШга кириш учун виза расмийлаштириш жараёнида қўшимча молиявий талаблар қўйилаётгани маълум бўлди. Хусусан, виза олиш жараёнида 15 минг долларгача гаров пули талаб қилиниши мумкин. Бу маблағ хорижлик ҳайдовчи мамлакатдан ўз вақтида чиқиб кетган тақдирда қайтариб берилади.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти ҳам шу каби жиддий маълумот билан чиқиб, ҳозирда амалдаги Америка визасига эга бўлган 55 миллиондан ортиқ хорижлик фуқаронинг миграция қонунчилигини бузиш эҳтимоли бўйича текширув ўтказилаётганини маълум қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ юк машиналари ҳайдовчиларига ишчи виза берилишини тўхтатди