АҚШ ҳукумати яқин кунларда чет элликлар учун визаларни расмийлаштириш жараёнида қўшимча талабларни амалга киритишини мумкин. Wall Street Journal нашри хабар беришича, эндиликда муҳожирларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ҳам алоҳида ўрганилиши ва таҳлил қилиниши режалаштирилмоқда.
Маълумотларга кўра, аризалар кўриб чиқилганда айниқса икки жиҳатга алоҳида эътибор қаратилмоқда: «Америкага қарши» деб баҳоланиши мумкин бўлган чиқишлар ва террорчилик билан боғлиқ эҳтимолий алоқалар. Бироқ қайси баёнотлар аниқ «Америкага қарши» деб ҳисобланиши ҳозирча расмий равишда белгиланмаган.
АҚШ давлат департаменти расмийлари бу масалага муносабат билдириб: “Агар сиз Американи ёқтирмасангиз, унда бу ерда яшашга уринишнинг ҳожати йўқ”, деган кескин баёнот билан чиқишди.
Шунингдек, маълум бўлишича, ҳозирги вақтда давлат департаменти 55 миллиондан ортиқ виза эгалари ҳақида қўшимча текширувлар олиб бормоқда. Агар қонунбузарлик ҳолатлари ёки қоидаларга зид ҳаракатлар аниқланса, бундай шахсларнинг визалари бекор қилиниши ва уларнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши (депортация қилиниши) мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар